ТИВ маълумотига кўра, тадбир давомида томонлар дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан 2022 йил 25 январь куни бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Хитой» онлайн-саммитида давлатлар раҳбарлари томонидан илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш йўллари, шунингдек, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилади.
Ташриф доирасида турли давлатлар делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, «Хитой – Марказий Осиё» шаклидаги иккинчи вазирлар учрашуви 2021 йил 12 май куни Сиань (Хитой) шаҳрида ўтказилган эди. ТИВ раҳбарлари учрашувда ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, томонлар учун манфаатли ҳамкорликни янада илгари суриш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт йўлаклари боғлиқлигига кўмаклашиш ва узлуксиз савдога кенг йўл очиш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ҳамда замонавий чақириқ ва таҳдидларга қарши курашиш борасидаги муносабатларни чуқурлаштиришга оид долзарб масалаларни муҳокама қилган эди.