Музокаралар давомида Ўзбекистон фуқароларини Малайзияда ишга жойлаштириш масалалари муҳокама этилди.
Жиндер Сидху хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича саъй-ҳаракатларни юқори баҳолаб, мазкур компания Вьетнам, Жанубий Корея, Индонезия, Таиланд ва Ҳиндистон каби мамлакатлардан келган 500 нафарга яқин фуқароларни маҳаллий корхоналарда меҳнат фаолиятини олиб бориш учун жалб этганини таъкидлади. Компания Ўзбекистон билан ҳам ушбу йўналишда ҳамкорлик қилишни режалаштирган.
Учрашувда Малайзияда меҳнат фаолиятини олиб бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни иш билан таъминлаш, уларга ишлаш рухсатномаларни ўз вақтида расмийлаштириш ва муносиб шароитларни яратиш бўйича биргаликда лойиҳалар амалга оширишга келишиб олинди, деб хабар беради «Дунё» АА.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, 2018 йил ташкил этилган «Language Talent Solutions» хусусий компанияси хорижий меҳнат муҳожирларини ушбу мамлакатда хизмат кўрсатиш, савдо, молия, ахборот технологиялари ва таржимонлик соҳалари ҳамда CALL-марказларга ишга жойлаштириш билан шуғулланади.