Ўзбекистон туризм салоҳияти Туркияда тақдим этилди

    Ўзбекистон – Туркия давлатлари ўртасидаги олий даражадаги стратегик кенгаш йиғилиши доирасида «Ўзбекистон -Туркия иқтисодий, инвестициявий ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари» мавзусидаги анжуман бўлиб ўтди.

    Анжуман очилишида Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Джамшид Абдусаломов сўзга чиқиб, Ўзбекистон ва Туркия ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик икки қардош давлатнинг иқтисодий алоқаларини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири эканлиги, туризм соҳасида истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, жумладан, таълим, IT, инвестиция ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистонга турк сайёҳларини кенг жалб этиш ва бунинг учун Республикада барча шароитлар яратилганлигини таъкидладилар.

    Шу билан бирга, мазкур анжуман иштирокчиларига мамлакатимизда туризм соҳасида яратилган имкониятлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқлар ҳамда мамлакатимизнинг туризм салоҳияти тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилди.

    Ўзбекистон ва Туркия давлатларининг туризм индустриясини ривожлантириш, туристлар оқими ва маҳаллий аҳоли даромадларини ошириш, шунингдек, икки давлат ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликка қаратилган қатор лойиҳалар ортидан туризм соҳасининг турли йўналишларида амалий натижаларга эришиш мумкинлигига ишонч билдирилди.

    Анжуман якунида мамлакатимиз туризм салоҳиятига оид тақдимот ва видеоролик намойиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates