Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегараси бўйича қўшма Баённома имзоланди

    Халқаро ҳамкорлик 26 сентябр 2022 2567

    Ушбу баённома Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги янги шартнома лойиҳасини келишиш тартибини бошлаш имконини беради.

    Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонда бўлиб турибди.

    Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг ўзбек-қирғиз давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегациялари томонидан Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари қўшма йиғилиши баённомаси имзоланди, дея хабар беради Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати.

    Ушбу баённома Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги янги шартнома лойиҳасини келишиш тартибини бошлаш имконини беради.

    Ҳужжатни Ўзбекистон томонидан Бош вазир Aбдулла Aрипов, Қирғизистон томонидан – Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси, Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Қамчибек Ташиев имзолади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates