Ўзбекистонда сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг энг истиқболли йўналишлари муҳокама этилди

    Шу кунларда Самарқанд шаҳрида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг 9-Йиллик йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда ОИИБга аъзо 100 дан ортиқ давлатдан инвестиция ва молия вазирликлари раҳбарлари, ҳукуматлар, кўп томонлама банклар, халқаро молия институтлари ва хорижий давлат ташкилотларининг 2 мингга яқин вакиллари, экспертлар, йирик компаниялар ва инвестиция фондлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

    Бугун, 26 сентябрда тадбир доирасида “Янги Ўзбекистон — улкан имкониятларга эга йирик мамлакат” сессияси ҳамда ресурсларни сафарбар этиш бўйича халқаро форум бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов қутлов сўзи билан ОИИБ йиллик йиғилишининг Буюк ипак йўлида муҳим ўринни эгаллаган, тарихан Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жанубни боғловчи бўғин бўлиб хизмат қилган Самарқандда ўтказиш рамзийлигини таъкидлади.

    Вазир 2030 йилга бориб иқтисодиётнинг 85 фоизи хусусий сектор томонидан яратилишига эришиш, энергиянинг 40 фоизини қайта тикланадиган манбалар томонидан ишлаб чиқарилишини таъминлаш ҳамда ўртадан юқори даромадли мамлакат мақомига эга бўлиш каби “Стратегия 2030” мақсадларини қайд этди. Меҳнат натижадорлигини икки баробарга ошириш, экспорт ҳажмини 45 миллиард долларга етказиш бўйича ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

    Лазиз Кудратов иштирокчиларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ва сармоявий ислоҳотларни доимий қўллаб-қувватлаб келаётгани учун миннатдорлик билдириб, вазирлик ўзаро тараққиёт ва фаровонлик йўлидаги қўшма ташаббусларга ҳар томонлама кўмак беришга тайёрлигини таъкидлади.

    “Ўзбекистон ўзгариб бормоқда ва сиз бу йўлда бизнинг ҳамкорларимизсиз. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз, маслаҳатингиз ва сармоянгиз кейинги ўн йил ичида ажойиб ютуқларга эришишимизга ёрдам беради. Бугун биз айнан Самарқандда бежиз учрашаётганимиз йўқ. Асрлар давомида бу буюк шаҳар белгилаб келган савдо, халқаро муносабатлар ва инновациялар анъаналарини давом эттиряпмиз”, — деди Лазиз Кудратов.

    Сессияда шунингдек, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки раҳбари Жин Лиқун, Жаҳон банки гуруҳи бошқарувчи директори ва бош маъмурий директори Венкай Чжан, йирик халқаро инвесторлар ва экспертлар сўзга чиқди.

    Тадбирнинг “Ресурсларни сафарбар қилиш бўйича халқаро форум” деб номланган иккинчи қисми халқаро донорлар ва инвестиция фондлари билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларининг амалий жиҳатларини муҳокама қилишга бағишланди. Халқаро экспертлар, нуфузли халқаро банк ва жамғармалар ҳамда мамлакатимиз ҳамкорларининг Ўзбекистонда сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг энг истиқболли йўналишлари бўйича фикр ва мулоҳазалари тингланди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates