Ўзбекистонда терини қайта ишлашда Европанинг Traceability тизими жорий этилади

    Саноат 25 сентябр 2023 1302

    Миланда бўлиб ўтган Linapelle кўргазмаси доирасида “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев Европа ҳамжамиятининг чармчилар ва либос тикувчилар миллий уюшмалари конфедерацияси (COTANCE) раҳбари Мануел Риос ва Италия чармчилар уюшмаси (UNIC) вакили Жулиа Мартин билан учрашди.

    Маълумот учун, Европа ҳамжамиятининг чармчилар ва либос тикувчилар миллий уюшмалари конфедерацияси (COTANCE) Европа чарм саноатининг вакиллик органи ҳисобланади. Ушбу ташкилот Европадаги барча миллий чарм ишлаб чиқарувчилар уюшмаларини бирлаштиради. Брюсселда жойлашган COTANCE халқаро миқёсда Европа чарм саноати манфаатларини илгари суриш учун яратилган. COTANCE Европа чарм саноати нуқтайи назарини ифодаловчи ягона малакали органдир.

    Учрашувда жаҳон чарм саноатининг долзарб масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, Ўзбекистонда чарм заводларини модернизация қилиш, корхоналарда бошқарув сертификатларини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.

    Мануел Риос 2025 йилда Европага олиб кирилувчи чармга қўйиладиган талаблар ҳақида Уюшма раҳбариятига батафсил маълумот берди. Хусусан, терини барча босқичларда кузатиш тизими жорий этиляпти. У орқали чармнинг ҳосил бўлишидан бошлаб, тайёр чармда қандай турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилишигача бўлган жараёнлар кузатиб борилади.

    Йиғилишда Ўзбек чарм маҳсулотларини Европага экспорт қилиш жараёнини тўхтатмаслик учун ушбу тизимни Ўзбекистонда жорий этиш муҳокама қилинди. Томонлар Ўзбекистон чарм саноатини стратегик ривожлантириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates