Ўзбекистондан харид қилинган автобусларнинг биринчи партияси Ўшга етиб келди

    Ўзбекистондан харид қилинган автобусларнинг биринчи партияси Ўшга етиб келди. Маълумотни шаҳар ҳокимлиги тасдиқлади.

    Аниқлик киритилишича, қолган автобуслар 21 мартгача етиб келиши керак.

    Аввалроқ Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси офисида Ўш шаҳар ҳокимлиги билан юзта шаҳар йўловчи автобусини молиявий лизинги бўйича шартнома имзоланган эди. Автобуслар Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган.

    Таъкидланганидек, мазкур йўловчи автобусларининг харид қилиниши жамоат транспорти паркини кенгайтириш ва модернизация қилиш, йўловчи ташиш самарадорлигини ошириш, аҳоли ва меҳмонлар учун транспорт хизматларидан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш имконини беради.

    2022 йилда Ўш маъмурияти Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 50 та автобус харид қилган эди, деб хабар беради iica.uz.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates