Ўзбекистонлик ёш даҳо

    Биласизми? 19 сентябр 2021 1774

    AҚШда оиласи билан яшовчи ўзбекистонлик 15 ёшли Ғиёс Умаров Apple’га тегишли бепул ўқув материалларининг энг йирик каталогларидан бири iTunes- U’да хато топди.

    Илова миллионлаб ўқитувчи ва талабалар орасида машҳур. Бироқ, яқингача дастурда камчилик бор эди - хаккерлар фойдаланувчиларнинг барча маълумотларини олишлари ёки ўқув жараёнига аралашишлари мумкин эди.

    Ғиёс Apple’га бу ҳақда хабар бериб, хатони тузатиш учун дастурлаш тилида кодларни ёзиб юборади. Apple бу маълумотни сир сақлаб туришни илтимос қилиб, текшириб кўради ва Ғиёснинг хатоликни тўғри айтгани маълум бўлади.

    Компаниядан миннатдорчилик билдирилиб, мукофотга нима хоҳлайсан дейишганида, болакай, «илова янгиланганда менинг исмимни кўрсатсангиз бўлди», дейди. Apple янгиланган иловага боланинг исмини ёзиб, ёш даҳога миннатдорчилик билдиради.

    Ғиёс онасининг айтишича, ўғли Нью Жерси губернаторининг шахсий табригини ҳам олган. Болакай дастурлашни мустақил ўрганган, курсларга бормаган.

    Шоҳира Ҳамро

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates