Ўзбекистоннинг Европа бозорига чиқиш имкониятлари кенгаяди

    Бизнес 6 октябр 2023 1006

    “Ўзчармсаноат” уюшмасида Франциянинг “Experto Consulting” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларининг ЕИ бозорида савдосини кенгайтириш, экспорт-импорт масалалари муҳокама этилди.

    Маълумот учун: “Experto Consulting” компанияси 16 йилдан буён ўз фаолиятини олиб боради. Асосий иш фаолияти Европа бозорига чиқишда корхоналарга консалтинг хизматларини кўрсатиш, брендларга техник кўмак беришдир. Шунингдек, Европа компанияларига экспорт-импорт масалаларида дистрибюторларни танлаш, етказиб берувчи корхоналар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш бўйича ўз хизматларини таклиф этади. Франция ва ЕИ бозорига кириш мақсадида бўлган хорижий компанияларга хизматлар портфелини тайёрлаш билан шуғулланади.

    Мулоқотда Француз компаниясига мамлакатимиз чарм-пойабзал ва мўйна саноатининг ишлаб чиқариш, инвестиция, экспорт салоҳияти тўғрисида батафсил маълумот берилди. Хорижий брендлар билан ҳамкорлик алоқалари юзасидан тақдимот ўтказилди.

    Учрашувда томонлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган чарм-пойабзал маҳсулотларини ЕИ хусусан, Франция бозорига олиб кириш, уларнинг савдосини оммалаштириш юзасидан фикр алмашилди. Компания вакиллари Ўзбекистоннинг бу борада имкониятлари ва салоҳияти юқори эканлигини қайд этиб, “Franchayzing”, “Аutsorsing” асосида Франция компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифларни билдирди. Бу ўз навбатида Ўзбекистон маҳсулотларининг Шарқий Европа, Шимолий Африка, Ҳиндистон бозорларига кириб боришига хизмат қилиш таъкидланди.

    Мулоқот якунида келгуси йилнинг февралида Парижда бўлиб ўтадиган кўргазмада Ўзбекистон ва Франция корхоналари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш бўйича В2В учрашувлар ташкил этишга келишиб олинди, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates