баннер
11 апр 2025
11:02

    Ўзбекистоннинг пахтачилик тажрибаси Қозоғистонда қизиқиш уйғотди

    Агросектор 16 март 2023 1856

    Ўзбекистоннинг пахтачилик ва иссиқхоналарни ривожлантириш тажрибаси Қозоғистонда қизиқиш уйғотди.

    Бу ҳақда AgroWorld Uzbekistan халқаро кўргазмаси доирасида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Абулхаир Тамабек қозоғистонлик журналистларга берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

    Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, Қозоғистон компанияларининг қишлоқ хўжалиги кўргазмаси ишида иштирок этишидан асосий мақсад тадбирда кенг намойиш этилаётган янги йўналишлар, технологиялар ва ускуналар билан яқиндан танишишдир.

    – Ўзбекистон билан пахтачилик соҳасида ҳамкорлик қилиш, жумладан, пахтанинг янги навларини танлаш бўйича ҳамкорликда иш олиб бориш истиқболли йўналишлардан биридир. Бундан ташқари, иссиқхоналарнинг қарийб 80 фоизи Ўзбекистон билан чегарадош ва иқлим шароити бир хил бўлган Сариағаш вилоятида жойлашганини инобатга олиб, иссиқхоналарни ривожлантириш бўйича тажриба алмашишни йўлга қўйишни режалаштирганмиз, – деди вазир ўринбосари.

    15-17 март кунлари «Ўзекспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида AgroWorld Uzbekistan XVIII халқаро кўргазмаси бўлиб ўтяпти. Кўргазмада Австрия, Беларус, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Иордания, Эрон, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Жанубий Корея, Нидерландия, Полша, Россия, Сербия, Словения, Туркия, Ўзбекистон каби 20 мамлакатдан 172 компания ва брендлар иштирок этяпти.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech