Ўзга сайёраликлар нега алоқага чиқмайди: янги гипотеза пайдо бўлди

    Яқинда пайдо бўлган "қоронғу ўрмон" гипотезаси бунга ойдинлик киритди.

    Ўнлаб йиллар давомида кўплаб олимлар Коинотда ердаги ҳаётдан бошқа ҳаёт бормикин ёки одамларга ўхшаш онгли мавжудот бормикин деб бош қотириб келмоқда.

    Ферми парадокси деб аталадиган нарса бир вақтлар шакллантирилган бўлиб унинг мазмуни қуйидагича: агар коинот юлдузлар ва потенциал ҳаётга қодир сайёралар билан тўла бўлса, унда нега биз бошқа онгли мавжудод белгиларини топмадик ёки бошқа онгли цивилизациялардан хабарлар олмадик?

    Яқинда пайдо бўлган "қоронғи ўрмон" гипотезаси бироз бошқача фикрлашга ундайди. Хусусан, унга кўра, бошқа онгли мавжудотлар орасида юзага келиши мумкин бўлган тўқнашувлар ёки ресурсларнинг камайиб кетишининг олдини олиш учун атайлаб бир-биридан яширинаётганлиги мумкин. Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир цивилизация жимликни сақлаган ҳолда ўзини яширадиган камуфляж кийган овчига ўхшайди.

    Гипотезага кўра, сукут сақлаш Ердан ташқаридаги барча ақлли мавжудотлар учун энг хавфсиз ҳаракат бўлиши мумкин ёки технологиялар ҳали етарли даражада ривожланмаганлиги учун ҳам бошқа онгли мавжудотлар билан космик алоқалар йўқ.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates