Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт ҳажмини оширишда интеграция ва кластерлар қўл келади

    Агросектор 14 феврал 2022 2975

    Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда мева-сабзавотчилик соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, экспорт қилишни интеграция қилиш, экспорт ҳажмини ошириш муҳим ўрин тутади.

    Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан «Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда мева-сабзавотчилик соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, экспорт қилишни интеграция қилиш, экспорт ҳажмини ошириш» мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Тадбирда қайд этилганидек, Республикада мева-сабзавотчилик соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, хизмат кўрсатиш ва сотиш (экспорт қилиш) жараёнларини ўзаро интеграция қилиш, кластерлар (кооперация) фаолиятини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт ҳажмини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги «Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Мазкур қарорга асосан:

    - фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларга — мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга кредитлар ажратилади;

    - мева-сабзавотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга — етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада 12 ойлик «револьвер» кредит ажратилади. Бунда, ушбу кредит ҳисобидан кластер ва кооперацияларнинг тижорат банкларидан олинган бошқа кредитларини сўндиришга йўл қўйилмайди.

    Ушбу тадбирларни молиялаштириш учун Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Жамғармага 2 триллион сўм бюджет ссудаси ажратилади.

    Дастлаб, матбуот анжуманида, ўтган қисқа вақт мобайнида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан мазкур ҳужжат юзасидан амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди. Жумладан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда «кластер - фермер - тижорат банки» тизимида уч томонлама шартнома лойиҳаси ишлаб чиқилди. Республикада 2022 йил учун 25 минг гектар янги мевали боғ ва 50 минг гектар токзорлар плантацияларини барпо қилиш бўйича лойиҳалар шакллантирилиб, 549 гектар боғ-токзорлар барпо этилди. Шунингдек, 13,2 минг гектар майдон кўчат экишга тайёрланди. Агентлик томонидан сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларинг талаблари ўрганилиб, 100 миллион дона экспортбоп сабзавот-полиз кўчатлари иссиқхоналарда етиштириляпти.

    Анжуманда яна шу ҳам таъкидландики, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларига плёнка остига уруғлик картошка экиш ишлари бошланган. Бугунги кунга қадар 267 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари билан 29 300 тонна уруғлик картошкалар учун 191,1 миллиард сўмлик, сабзавот ҳамда полиз кўчатлари бўйича 794 та фермер хўжаликлари билан 11 миллион 563 минг дона сабзавот кўчатларини етиштириб бериш учун 7,2 миллиард сўмлик шартномалар тузилди. Айни пайтда Агентлик ҳудудий бўлимлари ва лойиҳа офислари томонидан шартномаларни тузиш ишлар давом эттириляпти.

    Шунингдек, мева-сабзавотчилик кластерларига (кооперацияларга) хориждан малакали агроном, энтомолог, лаборатория мутахассисларини жалб этиш мақсадида Тошкент давлат аграр университетида 2022 йил 10-15 январь кунлари бўлиб ўтган амалий семинарда мева-сабзавотчилик кластерларига ўзига бириктирилган маҳсулот етиштирувчилар учун боғ ва токзорларни барпо этиш, сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш бўйича семинар-тренинглар ўтказишга кўмаклашувчи 250 нафар консультант-тренерлари тайёрланди.

    Жорий йил 22-28 январь кунлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Агентлик иштирокида янги мева-сабзавотчилик кластерини ташкил этиш бўйича ҳудудлардан 159 та талабгорлардан 64 та истиқболли деб топилган лойиҳалар аниқланди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлаш, қуритиш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича республикадаги 132 та корхонанинг рўйхати шакллантирилди. Шундан 89 та қуритиш ва қайта ишлаш корхоналари (йиллик ишлаб чиқариш қуввати 546 минг тонна) саралаб олинди.

    Давлатимиз раҳбарининг Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириғига асосан 500 гектар майдонда зайтун плантацияларини барпо этилиши белгиланган бўлиб, Олтинсой туманида дастлабки босқичда 50 гектар томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилган майдонга Туркия давлатидан олиб келинган 66 минг дона зайтун кўчатлари экиш ишлари якунланди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates