Перу қирғоқларида 7,0 магнитудали зилзила содир бўлди

    Перу қирғоқларида 7,0 магнитудали зилзила қайд этилди ва цунами хавфи эълон қилинди.

    Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази хабар берди.

    Зилзила ўчоғи тахминан 246 минг аҳолига эга Ика шаҳридан 250 километр жануби-шарқда жойлашган. Манба 56 километр чуқурликда бўлган.

    Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ, деб хабар беради tass.ru.