Баёнотга кўра, ҳам оддий, ҳам ядровий каллаклар билан жиҳозланиши мумкин бўлган ракетанинг учирилиши “аниқлик ва омон қолиш қобилиятини ошириш мақсадида қўшинларни тайёрлаш, турли техник кўрсаткичлар ва турли қуйи тизимлар самарадорлигини синовдан ўтказиш учун” амалга оширилди.
Ушбу муваффақият билан олим ва муҳандисларни Президент Осиф Али Зардорий, Бош вазир Шаҳбоз Шариф ва Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси раиси, генерал Саҳир Шамшод Мирзо табриклади.
Май ойида Покистон Қуролли кучлари масофаси узайтирилган маҳаллий Fatah-II реактив тизимининг ўқув машғулотларини муваффақиятли тарзда ўтказди. Тизимнинг бошқариладиган ракеталари инертиал сунъий йўлдошли тизим билан жиҳозланган бўлиб, 400 километргача бўлган масофадаги нишонларни юқори аниқлик билан уриб туширишга қодир.
ОАВ хабарларига кўра, Fatah рекатив тизими Покистоннинг Global Industrial & Defence Solutions (GIDS) мудофаа компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. У Американинг HIMARS (High Mobility Artillery Rocket System) тизимининг муқобили ҳисобланади. 150 километргача масофа мўлжалланган Fatah-I биринчи марта Покистонда 2021 йил август ойида синовдан ўтказилган, деб хабар беради tass.ru.