Учрашувда номзоднинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ишончли вакили Лейла Сейтова Нарзулло Обломуродовнинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирди.
Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов сӯнгги йилларда Оролбӯйи халқининг ижтимоий турмуш даражасини яхшилаш, инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, экологик муаммоларни бартараф этиш соҳасида олиб борилаётган хайрли ишларда Ӯзбекистон Экологик партияси томонидан амалга оширилган ишлар тӯғрисида тӯхталиб ӯтди.
Таъкидланганидек, глобал иқлим ўзгаришлари, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, Орол денгизининг қуриши, чўлланиш, салбий метеорологик жараёнларни такрорланиши, ер ҳамда сув ресурсларидан нооқилона фойдаланиш, биологик хилма-хилликнинг қисқариши, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофондининг ёмонлашуви, кўп миқдордаги саноат ва маиший чиқиндиларнинг тўпланиши каби глобал ва минтақавий экологик муаммоларни пайдо бўлишига олиб келди.
Ушбу муаммолар иқлим ўзгариши содир бўлаётган шароитларда янада яққол намоён бўлиб, Ўзбекистон учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик ҳолатни яхшилаш устувор вазифа ҳисобланади.
Мамлакатда экологик ҳолатни яхшилаш, юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш ва иқтисодий ўсишни таъминлашда жамиятнинг барча кучларини бирлаштиришга йўналтирилган давлат сиёсатини ишлаб чиқишва амалга ошириш талаб этилади.
Бу юксак вазифани мамлакат сиёсий майдонида янги сиёсий куч сифатида кириб келган ва илк бор Президент сайловларига ўз номзодини илгари сураётган Ўзбекистон Экологик партияси бажаришга қодир.
“Биз келажак учун жавобгармиз” шиори остидаги сайловолди дастурнинг бош мақсади – мамлакатда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, яшил тараққиёт тамойилларини иқтисодиётнинг барча соҳаларига жорий этиш орқали халқимиз ва келажак авлод учун муносиб турмуш шароитлари ҳамда фаровон жамият барпо этишдан иборатдир.