Қирғизистонда етти кишини сел оқизиб кетди

    Қирғизистонда етти кишини сел оқизиб кетди. Улар дарё бўйида дам олаётганида тўсатдан сел келган.

    Беш кишининг жасади топилди. Яна иккита одамни қидириш ишлари давом этмоқда, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

    Ўш вилоятининг бир қанча қишлоқларида бирданига кучли сел оқими содир бўлди. Ўнлаб турар-жой биноларига зарар етди. Машҳур дам олиш маскани – Абшир-ота шаршараси олиб борувчи ягона йўл вайрон бўлди.

    Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вертолёти ва қўшимча қутқарув кучлари табииий офат юз берган ҳудудга жўнатилди. Фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Кучли ёмғир туфайли қайта-қайта сел келиши хавфи мавжуд, деб хабар беради mir24.tv.