Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ФАО билан 2023 йилги ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди

    Агросектор 11 январ 2023 1862

    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) Марказий Осиё бўйича субминтақавий координатори Виорел Гутсу ва ФАО нинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров иштирокида уч томонлама онлайн учрашув бўлиб ўтди.

    Томонлар ҳозирда давом этаётган ҳамкорлик ва 2023 йилга мўлжалланган режаларни муҳокама қилдилар.

    Айни кунга қадар Ўзбекистонда ФАО иштирокида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича 18 та миллий ва 15 та ҳудудий лойиҳалар амалга ошириляпти. Қишлоқ хўжалигида кредитлаш, лизинг, суғурта, субсидиялаш каби янги молиявий воситаларни илгари суриш биргаликдаги ишларнинг долзарб мавзусига айланди. Томонлар, шунингдек, глобал иқлим ташаббусларидан грант ресурсларини жалб этиш бўйича ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга келишиб олдилар. Хусусан, Мослашув фонди, Яшил иқлим фонди ва Глобал экологик фонд иштирокида янги техник ва грант ёрдами лойиҳаларини ишга тушириш истиқболли йўналиш сифатида белгиланди.

    Азиз Воитов бугунги кунда Ўзбекистонда маъмурий ислоҳот, шунингдек, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ишлари олиб борилаётганини, бу борада мамлакатимиз томони Европа Иттифоқи мамлакатларида озиқ-овқат тизими ва бошқарув усулларини ўзгартириш бўйича Туркия, Япония каби муваффақиятли хорижий тажрибадан манфаатдор эканини таъкидлади.

    Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан аввалроқ Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ Саммити чоғида таклиф этилган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича глобал конференцияни жорий йилда Ўзбекистонда ўтказиш бўйича тайёргарлик масалаларини ҳам муҳокама қилдилар. Конференцияга тайёргарлик ишларини мувофиқлаштириш учун ФАО билан биргаликда ишчи гуруҳ тузишга қарор қилинди.

    Учрашув иштирокчилари шу ва бошқа долзарб масалаларни февраль ойида Тошкентда бўладиган учрашув чоғида ФАО шафелигида мунтазам ўтказиб келинаётган Марказий Осиё мамлакатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг навбатдаги йиғилишида муҳокама қилишга келишиб олдилар, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates