Қозоғистондаги ЙТҲда ўзбекистонлик фуқаро вафот этди

    Тўқнашув 3 та машина иштирокида содир бўлган.

    Қозоғистон ҳудудидан ўтган Атирау-Доссор трассасида 3 та автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди.

    Одам ўлими билан боғлиқ мазкур ҳодиса жорий йилнинг 15 июнь куни эрталабки соат тахминан 6:30 ларда содир бўлган. Атирау вилояти полиция департаменти хабарига кўра, ЙТҲда КамАЗ, ПАЗ 32053 ва Daewoo Nexia автомашиналари иштирок этган.

    “Ҳодисада Daewoo Nexia ҳайдовчиси бўлган 1973 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган”, — дейилади хабарда.