Қутқарувчи қорбоболар болажонларга қувонч улашмоқда

    Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлар ажойиб байрам ташаббуси билан чиқишди.

    Бошқарма ходимлари Вилоят болалар кўп тармоқли шифохонаси гематология бўлимида даволанаётган жажжи ўғил-қизларга ҳақиқий янги йил совғаларини тақдим этиш истагида йўлга отландилар. Рангли шарлар ва ўйинчоқлар билан безанган қутқарув машинаси йўлга чиқар экан қорбобо кийимидаги ходимлар қалбларида ўзгача бир ҳаяжон ва меҳрни ҳис қилишди.

    Қутқарувчи қорбоболар касалхонага кириб келишганида болажонлар шодликдан сакраб, қийқириб юборишди.

    – Эрталабдан болажонларга қутқарувчи қорбоболар узоқ ўрмондан келишларини айтганимизда улар ҳечам ишонишмади, – дейди олий тоифали шифокор Мавжуда Қурбонова. – Бироқ жуда кўп қорбоболар бир саф бўлиб совға тўла қоплари билан касалхонага кириб келишганида севинчдан йиғлаб юборишди. Уларга қўшилиб биз ҳам йиғладик. Совғалар олиб хурсанд бўлишганида биз ҳам хурсанд бўлдик. Ана шундай меҳрли, оқибатли ва болажон юртдошларимиз борлигидан фахрланиб кетдик.

    Янги йилни ана шундай ибратли ташаббуслар ва қутловлар билан кутиб олаётган қутқарувчи қорбоболарни биз ҳам қўллаб-қувватлаймиз! Эзгу ишларингиз билан ҳамиша қалбларга ёруғлик ва умид олиб киришдан асло чарчаманг, деймиз!

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates