Самарқанд – Урумчи шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилди

    Самарканд шаҳрида Air Marakanda компанияси China Southern Airlines авиакомпанияси билан ҳамкорликни бошлади. Шу муносабат билан тарихда илк бор Урумчи шаҳрига биринчи рейс ишга туширилди.

    Урумчига парвознинг тантанали очилиш маросими Самарқанд халқаро аэропорти терминалида ташкил этилиб, биринчи рейс йўловчилари учун мавзувий фотолар бурчаги, ширинликлар билан чой маросими, шунингдек, машҳур Самарқанд тут қоғозига Хитой тилида каллиграфия ёзувлари битилган кўргазмалар майдони ташкил этилди.

    Очилиш маросимида Air Marakanda ва China Southern Airlines авиакомпаниялари раҳбарияти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилоят бўлими раҳбари Рустам Қобилов иштирок этди.

    Анъанага кўра, самолётни Самарқанд аэропорти аэродромида сув аркаси билан кутиб олинди ва Хитойдан келган биринчи йўловчиларни ўзбек миллий чолғулари – карнай ва сурнай садолари остида кутиб олишди.

    Тадбир доирасида Air Marakanda Бош директори Антон Ходжаян, Air Marakanda Бош директорининг тижорат бўйича ўринбосари Артём Пак, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилоят бўлими раҳбари Рустам Қобилов ва China Southern Airlines авиакомпаниясининг Тошкентдаги ваколатхонаси Бош директори Шен Йи иштирокида матбуот анжумани ҳам ўтказилди. Матбуот анжуманида сўзга чиққанлар Самарқанд ва Урумчи ўртасида йўлга қўйилган ҳаво қатновнинг улкан салоҳиятини таъкидлаб, икки давлат ўртасида туризм ва савдо соҳасини ривожлантиришнинг кейинги истиқболларини муҳокама қилдилар. Бундан ташқари, иштирокчилар яқин келажакда Хитойдан Самарқандга янги йўналишларни очиш режалари билан бўлишдилар.

    Хитойдан Самарқандга тўғридан-тўғри рейсларнинг очилиши кўп асрлар олдин асос солинган Буюк Ипак йўлининг мантиқий давоми бўлиб хизмат қилади.

    Энди Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Синьцзян-Уйғур автоном туманининг сиёсий, иқтисодий ва маданий марказига Самарқанддан ҳар душанба соат 01:30 да учиб борса бўлади. Урумчи халқаро аэропортидан Самарқандга қайтиш рейси якшанба куни соат 23:20 га режалаштирилган. Парвозларнинг барчаси замонавий Boeing 737-800 самолётларида, икки тоифали – бизнес ва эконом-классларда амалга оширилади, деб хабар беради Air Marakanda матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates