Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон билан ЕХҲТ ўртасида сўнгги йилларда ўрнатилган очиқ ва ишончли мулоқотни мамнуният билан қайд этдилар, шунингдек, ўзаро манфаатли соҳаларда яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Маттео Мекаччи мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини, жамиятни ислоҳ қилишда мамлакат парламентининг роли ортиб бораётганини қайд этди. У Бюро Ўзбекистонда парламентаризм ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга ҳар томонлама ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди. Республика сайлов қонунчилигини такомиллаштириш бўйича қатор тавсиялар берди.
ДИИҲБ директори Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегациясининг ЕХҲТ ПА фаолиятида фаол иштирок этиши муҳимлигини таъкидлади.
Учрашув якунлари бўйича томонлар яқин мулоқотни ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.