Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси масалалари дастлабки тарзда кўриб чиқилди

    Мамлакатимизда 20 декабр 2022 1853

    2022 йил 19 декабрда Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси ўз мажлисида мамлакатимиз Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси масалаларини дастлабки тарзда кўриб чиқди.

    Тадбирда сенаторлар, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, экспертлар, журналистлар иштирок этди.

    Жумладан, сенаторлар «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида» ги Қонунни, шунингдек, 2023 йилги Давлат бюджетини муҳокама қилди.

    Қайд этилганидек, ҳужжат жиноят содир этиш натижасида озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган чет эл фуқароларига белгиланган жазони ўз давлатида ўташ имкониятини беради, шунингдек, уларни қайта тарбиялаш ва ижтимоий реабилитация қилишни назарда тутади.

    Сенаторлар 2023 йилги Давлат бюджетини ҳам экспертлар даражасида дастлабки тарзда кўриб чиқди.

    Мажлис якунлари бўйича сенаторлар Битим ратификация қилинишини қўллаб-қувватлади, шунингдек, 2023 йилги Давлат бюджети лойиҳаси бўйича қатор таклифларини ишлаб чиқди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates