Ташриф доирасида “ACWA Power” компанияси билан ҳамкорликда Ширин энергетика коллежида олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги режалар, ҳамкорликни янада кенгайтириш учун янги лойиҳаларни жорий этиш юзасидан компания раиси томонидан ўқувчиларга маълумот берилди.
Шунингдек, учрашув давомида коллежнинг иқтидорли бир гуруҳ талабаларига фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Маълумот ўрнида, коллежда электромонтёр, электр станцияси ускуналарини таъмирлаш бўйича чилангар, пайвандловчи, ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори йўналишлари бўйича ўқитиш йўлга қўйилган бўлиб, коллежни юқори натижаларда тамомлаган ўқувчилар “ACWA Power” компанияси олий ўқув юртларида грант асосида таҳсил олишлари ва келгусида иш билан таъминланишлари мақсад қилинган, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.