Суҳбатда Ўзбекистон Республикасида янги истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун йирик хорижий компанияларни жалб этиш мақсадида ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Хусусан, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, металлургия, фармацевтика, кимё ва озиқ-овқат саноати каби соҳалардаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида хорижий компаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш имкониятлари юзасидан конструктив фикр алмашилди.
Компания вакиллари йирик хорижий компанияларни мамлакатимиз бозорига фаол жалб этиш мақсадида муҳокама қилинган лойиҳа ташаббуслари ва Ўзбекистонда яратилган сармоявий шарт-шароитлар тўғрисида маълумотларни етказишга тайёр эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Synergy Consulting Infrastructure and Financial Advisory Inc. молиявий ва корпоратив консультациялар хизматлари соҳасида етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. 80 дан ортиқ мамлакатларда фаолият юритади. Компания Ўзбекистонда иқтисодиётнинг турли тармоқларида 30 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам кўрсатди.