Тадбиркор қуёш фотоэлектростанциясини ишга туширди

    Самарқанд вилояти Жомбой туманида қуввати 60 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиб, ишга туширилди.

    Тадбиркор ишга туширган қуёш фотоэлектр станцияси йилига қарийб 20 миллион сўмлик электр энергияси иқтисод қилиш имконини беради.

    Сўнги йилларда мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга ошириляпти.

    Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш ва узлуксиз электр таъминотини амалга ошириш мақсадида тадбиркорлик субектлари томонидан ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиб, электр энергиясини ишлаб чиқариш ишлари амалга ошириляпти.

    Хусусан, Жомбой тумани, «Тўққизбой» маҳалласида фаолият олиб бораётган «Охалик олтин боғи меваси» МЧЖга тегишли интенсив боғ ва дала экинларини суғориш тизими электр қурилмалари учун қуввати 60 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиб, ишга туширилган. Ушбу ишга туширилган лойиҳа натижасида йилига 43,2 минг кВт.соат (19,44 миллион сўмлик) электр энергиясини тежаш имконияти яратилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати «Ўзенергоинспекция» маълумотига таяниб.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates