Тадбиркорлик субъектлари таклифлари таҳлил этилди

    Агросектор 20 декабр 2022 937

    Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа бир қатор мутасадди вазирлик ва идоралар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

    Тадбир ҳамкорликда гўшт, сут ва тухум етиштирувчи тадбиркорлар дуч келаётган муаммоларни муҳокама қилиш ва ушбу маҳсулотларни таннархини тушириш масалаларини муҳокама қилишга қаратилди.

    Давра суҳбати давомида чорвачилик ва паррандачилик соҳасини янада ривожлантириш ва озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш, уларни бартараф этиш ҳамда муаммолар ечими юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов иштирокчиларни чорвачилик ва паррандачилик соҳасидаги тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлашга, таклифлар беришга, ҳамда уларни шакллантиришда фаол иштирок этишга чақирди.

    — Чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантиришда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, экин майдонларидан унумли фойдаланиш орқали маҳсулотларимизни кўпайтириш асосий масалалардан бири ҳисобланади, — деди Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов. — Гўшт, сут, тухум маҳсулотларининг кўпайиши уларнинг таннархи арзонлашишига хизмат қилади. Бунинг учун ерларни ўзлаштириш, мойли экинлар етиштириш самарадорлигига эришишимиз керак.

    Таъкидлаш жоизки, озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин кўтарилмаслиги бозор механизмларининг барқарор ишлашига хизмат қиляпти.

    Гўшт, сут, тухум каби маҳсулотлар аҳолининг кундалик истеъмол харажатларининг 30 фоизини ташкил қилади. Бошқа соҳаларда бўлгани каби чорвачиликда ҳам ҳосилдорликни ошириш ва мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида инновациялар жорий этиляпти.

    Республикада халқаро молия ташкилотларининг грант маблағларини жалб этиш бўйича ишлар йўлга қўйилган. Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти билан ветеринария, чорвачилик, асаларичилик, балиқчиликни ривожлантириш бўйича тўққизта лойиҳа амалга ошириляпти.

    Zоом конференция орқали Савдо-саноат палатасининг 14 та ҳудудий бошқармаларидан 150 га яқин ушбу соҳадаги тадбиркорлар қатнашди.

    Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад тадбиркорлар билан ушбу соҳадаги муаммоларни очиқ муҳокама қилиш ва конструктив ечимларни излаш учун платформа яратишдан иборат.

    Давра суҳбатида аниқланган муаммолар юзасидан тадбиркорлик субъектларидан тушган таклифлар таҳлил этилди, муаммоларнинг аксарияти тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ҳал этилди, айрим масалалар бўйича эса топшириқлар берилди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates