Таҳлил: ҳудудларнинг апрель ойидаги ишбилармонлик фаоллиги аниқланди

    Ўзбекистон ҳудудларида ишбилармонлик фаоллиги таҳлили Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ҳар ойда тезкор маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқилади.

    Мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, жорий йилнинг апрель ойида республика солиқ тушумлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,0 фоизга ошган.

    Жумладан, Жиззах (40,4 фоиз), Сирдарё (34,5 фоиз), Тошкент (28,5 фоиз), Самарқанд (25,8 фоиз) ва Навоий (24,6фоиз) вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикасида (15,6 фоиз) ва Тошкент (19,5 фоиз) шаҳрида солиқ тушумларининг сезиларли ўсиши қайд этилди.

    Солиқ тушумлари ўсишига асосан фаолият кўрсатаётган корхоналар сони кўпайиши таъсир кўрсатди. Улар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20 фоизга ошди. Солиқ тушумлари манбалари бўйича даромад солиғи 29,9 фоизга, мол-мулк солиғи 35,4 фоизга ва ер солиғи 24,9 фоизга ўсди.

    Таҳлил қилинаётган даврда божхона тўловлари бўйича тушумлар ўтган йилнинг апрель ойига нисбатан 21,4 фоизга ошди. Божхона тушумларининг энг катта ўсиши Сурхондарё (59,7 фоиз), Жиззах (34,7 фоиз), Самарқанд (29,3 фоиз), Тошкент (25,2 фоиз), Фарғона (16,7 фоиз) вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида (29,5 фоиз) ва Тошкент (38,9 фоиз) шаҳрида кузатилди.

    Божхона тушумлари ўсиши асосан маҳсулот турлари, шу жумладан, металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар, транспорт ускуналари, электр жиҳозлари ва уларнинг бутловчи қисмлари, техник жиҳозлар, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича ўтган йилнинг шу даврига нисбатан импортнинг қарийб 19,7 фоизга ўсиши билан боғлиқ.

    Жорий йил бошидан буён товарлар экспорти ҳажми 1,2 фоизга камайди. Экспортнинг энг катта пасайиши Фарғона (26,2 фоиз), Жиззах (13,4 фоиз), Тошкент (10,1 фоиз) вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида (23,8 фоиз) қайд этилди.

    Экспорт ҳажми пасайиши асосан ип-калава ва тўқимачилик, мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари, металлар ва улардан тайёрланган буюмлар экспорти камайиши, Қорақалпоғистон Республикасида эса пластмасса ва улардан тайёрланган буюмлар, шунингдек, ип-калава экспорти камайиши билан боғлиқ.

    Экспорт ҳажмининг энг катта ўсиши Сирдарё (34,5 фоиз), Хоразм (29,2 фоиз) ва Андижон (12,4 фоиз) вилоятларида қайд этилди.

    Экспорт ҳажми ўсиши озиқ-овқат, саноат маҳсулотлари, кимёвий моддалар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг ўсиш суръатлари билан изоҳланади.

    Тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми йил бошидан буён ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,3 фоизга ўсди.

    Кредитлар беришда Жиззах (74,7 фоиз), Навоий (38,1 фоиз), Сирдарё (35,5 фоиз), Қашқадарё (29,6 фоиз), Хоразм (28,4 фоиз) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (21,8 фоиз) сезиларли ўсиш қайд этилди.

    Таҳлил қилинаётган даврда Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасида тузилган битимлар ҳажми 12,1 фоизга ўсди. Биржа фаоллигининг сезиларли ўсиши Сирдарё (57,9 фоиз), Қашқадарё (49,7 фоиз), Самарқанд (27,0 фоиз) ва Андижон (21,7 фоиз) вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикасида (33,0 фоиз) ва Тошкент (10,8 фоиз) шаҳрида кузатилди.

    Ушбу ҳудудларда битимлар ҳажми ўсиши буғдой уни, буғдой, дизел ёқилғиси, пахта толаси, минерал ўғитлар, техник чигитлар, автомобил бензини, суюлтирилган газ, қурилиш ва хўжалик материаллари, шакар, қора ва рангли металларни прокатлаш, полиэтилен ва бошқалар каби товарларни сотишни кўпайтириш орқали таъминланади.

    Таҳлил қилинган даврда 30 минг 497 янги хўжалик юритувчи субъект ташкил этилди, уларнинг энг кўп сони Самарқанд (2831), Фарғона (2816), Қашқадарё (2597), Тошкент (2508), Бухоро (2019) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (5750) рўйхатга олинган.

    Муҳаммаджон Рашидов,

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ходими

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates