Templeton Asset Management Ltd компанияси йирик лойиҳаларни амалга оширишда техник-консультацион ёрдам кўрсатади

    2024 йил 24 сентябрда Осиё Инфратузилмавий Инвестициялар Банки бошқарувчилари кенгашининг 9-йиллик йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Templeton Asset Management Ltd компаниясининг ҳамраиси Секхон Манраж билан учрашув ўтказди.

    Учрашув давомида компания томонидан Ўзбекистонда йирик лойиҳаларни амалга оширишда техник-консультацион ёрдам кўрсатиш, ўзаро манфаатли ташаббусларни молиялаштириш бўйича қўшма механизмлар яратиш масалалари муҳокама этилди.

    Секхон Манраж мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, уларнинг таассуротли натижалари халқаро активлар бозорининг йирик иштирокчиларида ишонч уйғотаётганини таъкидлади. Бунинг яққол исботи сифатида ОИИБ бошқарувчилари йиғилиши илк бор Марказий Осиёда, айнан Ўзбекистонда ўтказилаётгани кўрсатди.

    Учрашув якунида компания раҳбарияти томонидан эришилган келишувларнинг амалга оширилишини фаоллаштириш ва мамлакатимиздаги ижобий ўзгаришларга ҳар томонлама кўмак бериш борасидаги тайёрлик тасдиқланди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    “Franklin Templeton” — 1947 йилда Нью-Йоркда асос солинган глобал инвестицион компания бўлиб, унда 9 мингдан ортиқ ходим фаолият юритади. Компаниянинг бош офиси АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган. Компания бошқарувидаги активларнинг умумий қиймати 1,5 триллион доллардан ошади. У 30 та мамлакатда 100 дан ортиқ офисларга эга.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates