Хабарга кўра, ушбу банд фойдаланувчи шартномасининг янгиланган версиясига киритилган. Портал қоидабузарларга нисбатан чоралар кўрилишини таъкидлади.
Хусусан, расмий ҳужжатда кўрсатилишича, агар харидор электр пикапни биринчи йилида сотувга қўйган бўлса, компания ундан 50 минг доллар ёки ҳатто унинг тўлиқ қийматини тўлашни талаб қилиши мумкин. Бундан ташқари, нашрда қайд этилганидек, ушбу қоидани бузган мижозлар қора рўйхатга киритилади ва улар компания маҳсулотларини сотиб олиш имкониятидан маҳрум бўлади.
Бироқ, Тесла ҳали ҳам форс-мажор ҳолатларида сотиш имкониятини тақдим этди. Қайд этилишича, бундай вазиятда мижозлар компанияни электр пикап сотуви ҳақида хабардор қилиш мажбуриятини олади ва у устувор харидор бўлади. Маълумотларга кўра, компания ўзи ушбу автомобилларини сотиб олиш имкони борлиги ҳам кўрсатилган. Бунда одометрдаги ҳар бир миль учун 25 центдан чегириб ташлаган ҳолда ҳамда автомобилнинг техник ҳолатини инобатга олган ҳолатда автомобилни нархлайди. Агар Тесла компанияси автомобилни сотиб олишдан бош тортса, эгасига уни иккиламчи бозорда ҳеч қандай санкцияларсиз сотишга рухсат берилади.