Тожикистон Президенти ватандошларини огоҳ бўлишга ва юрт ҳимоясига шай туришга чақирди

    9 сентабрь куни нишонланадиган Тожикистон мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон ватандошларини огоҳ бўлишга ва юртни ҳимоя қилишга шай туришга чақирди.

    Тожикистон раҳбари матбуот хизмати сайтида эълон қилинган табригида сўнгги йилларда дунёда вазият жадал суръатлар билан мураккаблашаёгани, бугунги куннинг таҳдид ва хатарлари, жумладан, терроризм, экстремизм ва кибержиноятлар тобора жиддийлашиб бораётганини таъкидлади.

    “Мана шундай нотинч замонда биз ўз мустақиллигимиз ва эркимизни ҳимоя қилишга ҳамиша огоҳ бўлишимиз керак, токи ғафлатда қолмаслик учун. Мамлакатимизда хавфсизлик, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш нафақат ҳукумат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири, балки ҳам ҳар бир ватанпарвар юртдошининг биринчи галдаги вазифасидир”, дейилади Президент Мурожаатномасида.

    Шунингдек, у дунё мамлакатлари иқлим ўзгаришининг қурғоқчилик, табиий офатлар ва юқумли касалликлар тарқалиши каби оқибатларига дуч келаётганини таъкидлади, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates