Тошкент шаҳрида 703 та трансформатор пункти янгиланади

    Эскирган 7,5 км узунликдаги 35 кВ ва 41,7 км узунликдаги 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари замонавий турдаги кабель ва симларга алмаштирилади.

    “Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–91-сон, 11.03.2023 й.) қабул қилинди

    Қарорга кўра, Юнусобод, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Яшнобод ва Янгиҳаёт туманларида умумий қуввати 664 МВА бўлган 5 та 110 кВ кучланишли подстанция ҳамда 49,6 км узунликдаги 35 кВ ва 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари қурилади.

    Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Олмазор ва Миробод туманларидаги 4 та подстанция реконструкция қилиниб, уларнинг ўтказиш қуввати 179 МВАга оширилади. Эскирган 7,5 км узунликдаги 35 кВ ва 41,7 км узунликдаги 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари замонавий турдаги кабель ва симларга алмаштирилади.

    Шунингдек, қарор билан: 2023 – 2025 йилларда Тошкент шаҳрининг паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш дастурининг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди. Дастур доирасида жами 2 969,8 км паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда 703 та трансформатор пункти янгиланади.

    Шунингдек, республиканинг бошқа ҳудудларидаги электр тармоқларини ривожлантириш бўйича режалар ишлаб чиқилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates