Тадбирда Тошкент тиббиёт академияси ректори, (в. б) профессор Ш. Боймуродов ҳамда “Ишонч” ва “ Ишонч — Доверие” газеталари Бош муҳаррири Ҳусан Эрматов ва талабалар иштирок этди.
Иштирокчилар Республикамизда давом этаётган “Миллий қадриятлар сайли” ҳафталиги доирасида ўтказилаётган мазкур тадбирнинг бугунги кун ёшлари тафаккурини бойитишдаги юксак аҳамиятига тўхталиб ўтди.
— Академиянинг талабалар жамоаси ушбу тадбир тимсолида миллий қадриятларимиз, анъана ва урф одатларимиз, бетакрор миллий маърифий мафкурамизга нисбатан чексиз ҳурмат ва эҳтиромлари, маънавий қарашларини намойиш этмоқдалар, — дейди Тадбирда Тошкент тиббиёт академияси ректори, (в. б) профессор Ш. Боймуродов. — Миллий боғ марказий саҳнасида янграётган куй ва қўшиқлар, гўзал шеърият лаҳзалари, китоблар кўргазмаси, театрлаштирилган саҳна кўринишлари бўлажак шифокорларга миллий қадриятларимизнинг қанчалар катта тарихга эга эканини кўрсатмоқда.
Ўзаро ҳамжиҳатлик, миллатлараро дўстлик ва бағрикенглик тушунчалари миллий қадриятларимизнинг асосини ташкил этади. Шу маънода Тошкент тиббиёт академияси кўпмиллатли ёшлар таҳсил олаётган Тиббиёт олийгоҳларида биридир.
Тадбир якунида академиянинг иқтидорли талабалари томонидан турли саҳна асарлари ижро этилиб, бадиий қисмга уланиб кетди.
Ҳамкорлик материали