Россиянинг «Utair» авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларнинг янги йўналишини очди.
Авиакомпаниянинг янги парвоз йўналиши «Фарғона» халқаро аэропортига бўлади.
Фарғона — Сургут йўналиши бўйича парвоз 2023 йил 22 январдан бошлаб ҳафтада бир марта — якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
«Utair» ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари Москвадан Фарғонага парвозларни амалга оширишда давом этмоқда.