Қозоғистон Республикасининг турли ҳудудларида меҳнат фаолиятини амалга ошириб, ватанга қайтиш вақтидаишончсиз автотранспорт воситалари ва ҳайдовчилар хизматидан фойдаланмаслик сўралади.
Аниқланишича, автоҳалокатларнинг асосий қисми, носоз автомобиль ёки тажрибага эга бўлмаган ҳайдовчилартуфайли содир бўлмоқда.
Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган ҳамда катта трассаларда ҳаракатланаётган Ўзбекистонфуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, хавфсизтранспорт воситаларидан фойдаланишни, ишончли автотранспорт воситаси ва ҳайдовчилар хизматиданфойдаланишингиз тавсия этилади, — дейилади хабарда.