Венеция йўқолиб кетиш хавфи остида эмас

    Венеция UNESCOнинг йўқолиб кетиш хавфи остида турган бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилмади.

    “Бутунжаҳон мероси қўмитаси Венеция ва унинг лагунини хавф остидаги бутунжаҳон мероси рўйхатига киритмасликка қарор қилди”, — дейилади ташкилотнинг Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган қўмита йиғилиши якунлари бўйича баёнотида.

    Италия маданият вазири Геннаро Санжулианонинг сўзларига кўра, шаҳарни рўйхатга қўшиш объектив фактларга асосланмаган асоссиз қадам бўларди – Венеция хавф остида эмас. Унинг қўшимча қилишича, UNESCO Италиянинг минтақа муаммоларини сув тошқинидан ҳимоя қилиш тизими билан ҳал қилишга уринишларини олқишлайди.

    Бироқ UNESCO шаҳар ва лагун оролларини ҳимоя қилиш учун қўшимча ҳаракатлар зарур деб ҳисоблайди, деб хабар беради mir24.tv.

    Илгари экспертлар Венецияни хавф остидаги бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритишни маслаҳат беришганди. Мутахассисларнинг фикрича, шаҳар инфратузилмасининг ривожланиши, иқлим ўзгариши оқибатлари, шунингдек, оммавий туризм Венециянинг “ўзига хос умумбашарий қадриятига”га таҳдид солмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates