Венгрия билан транспорт соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади

    Транспорт вазири Илҳом Махкамов жорий йил 19 июнда Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ёжеф Рожа билан учрашди.

    Учрашувда томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этишди.

    Хусусан, автомобиль транспортида халқаро юк ташувлар жараёнини либераллаштириш, икки томонлама ва транзит юк ташувлари учун рухсатнома бланкаларини бекор қилиш юзасидан фикр алмашилди. Томонлар бу масалада тегишли чоралар кўришга келишиб олди.

    Шунингдек, учрашувда фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш орқали мамлакатларимиз ўртасида сайёҳлар оқимини кўпайтириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates