Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан Mandiner порталига берган интервюсида маълум қилди.
“Европа Иттифоқи даҳшатли хатога йўл қўйиш арафасида, бунинг олдини олиш керак. Гарчи 26 та (Европа Иттифоқига аъзо бўлган бошқа давлатлар) буни қилишни хоҳласа ҳам ва фақат биз бунга қарши бўламиз”, деди у.
Сиёсатчининг таъкидлашича, Украинанинг ҳақиқий аҳволи аъзо бўлиш бўйича у билан музокараларни бошлашга имкон бермаяпти.
8 ноябрь куни Еврокомиссия Украина ва Молдова билан Европа Иттифоқига кириш бўйича музокараларни бошлашни тавсия қилди. Жараённи бошлаш бўйича расмий қарор 14-15 декабрь кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи саммитида иштирокчилар томонидан муҳокама қилинади. У фақат бир овоздан қабул қилиниши мумкин, деб хабар беради ria.ru.