Венгриядаги ралли пойгасида содир бўлган автоҳалокат оқибатида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди

    Якшанба куни Венгрия шимолидаги Эстергом-Ньергес ралли пойгаси чоғида содир бўлган автоҳалокатда тўрт нафар томошабин ҳаётдан кўз юмди, саккиз киши жароҳатланди.

    Бахтсиз ҳодиса Лабатлан ва Байот шаҳарлари ўртасида содир бўлган. Skoda Fabia пойга машинаси сирпаниш оқибатида бошқарувни йўқотиб, катта тезликда томошабинлар устига бориб урилган.

    Воқеа жойига саккизта тез ёрдам машинаси ва тўртта қутқарув вертолёти етиб келган, бироқ тўрт кишининг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. Саккиз нафар томошабин, жумладан, бир бола турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган, деб хабар беради rsport.ria.ru.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates