Вьетнамда “Яги” тўфони оқибатида 14 киши ҳаётдан кўз юмди

    Вьетнамнинг шимолий қисмига ёпирилган “Яги” супер тўфони оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, 180 дан ортиқ киши жароҳатланди.

    Бу ҳақда Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ва қидирув-қутқарув миллий қўмитаси маълум қилди.

    Маълумотларга кўра, табиий офатдан пойтахт Ханой, Камфа, Монгкай, Хайфон, Халонг порт шаҳарлари, шунингдек, яқин атрофдаги шимолий Тхайбинь, Хоабинь ва Хингйен вилоятлари энг кўп жабр кўрди.

    Департамент маълумотларига кўра, табиий офат ушбу ҳудудлардаги 400 дан ортиқ электр узатиш тўсинлари ва 27 та электр пунктларига зарар етказди, бу эса электр таъминотида узилишларга олиб келди, 121 минг гектардан ортиқ экин майдонларини сув босди, 38 та кема ва балиқ овлаш қайиқлари қирғоқбўйи ҳудудларда чўкиб кетди ёки йўқолди, деб хабар беради report.az.

    Аввалроқ Вьетнамнинг шимолий қисмига ёпирилган “Яги” супер тўфони оқибатида тўрт киши ҳалок бўлгани ва 78 киши жароҳатлангани хабар қилинганди.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates