Хитойда кўчки оқибатида саккиз киши ҳаётдан кўз юмди

    Якшанба куни Хитойнинг марказий қисмидаги Хунань вилоятидаги қишлоқда кўчки содир бўлди, оқибатда саккиз киши ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.

    Якшанба куни соат 4:30 атрофида Хуайхуа шаҳар округининг Синьхуан-Дун автоном уездининг Доуси қишлоғида кўчки содир бўлди, оқибатда тўртта турар-жой биноси қулаб тушди ва саккиз киши бедарак йўқолди.

    Қидирув-қутқарув операцияси давомида якшанба оқшомига қадар барча бедарак йўқолганлар топилди, улардан ҳеч бири омон қолмаган, дея аниқлик киритди телеканал.

    Табиий офат юз берган ҳудудда унинг оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда, деб хабар беради report.az.