Хитой жануби-ғарбидаги Тибет мухтор районида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 95 кишига етди, деб хабар берди Хитой марказий телевидениеси маҳаллий ҳокимиятга таяниб.
“Москва вақти билан соат 15:00 ҳолатига кўра, Тингри уездидаги зилзила 95 кишининг ўлимига олиб келди”, дейилади материалда.
130 киши жароҳатланди.
Аввалроқ 53 киши ҳалок бўлгани ва 62 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди.
Бугун маҳаллий вақт билан соат 9:05 да Тибет мухтор тумани Шигадзе округининг Тингри уездида 6,8 магнитудали зилзила юз берди. Унинг ўчоғи ўн километр чуқурликда жойлашган. Зилзиладан кейин сейсмологлар 49 бор ер силкинишини қайд этишди.
Зилзила эпимарказидан 20 километр радиусда учта шаҳар ва 27 қишлоқ жойлашган бўлиб, уларда 6,9 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.
Хитой раҳбари Си Цзиньпин қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш ва қурбонлар сонини камайтириш учун барча имкониятларни ишга солишни буюрди, деб хабар беради ria.ru.