Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг аниқ сони ҳозирча аниқланмаган. Маҳаллий ҳокимият қидирув-қутқарув ишлари учун ресурсларни сафарбар қилди. Такрорий силкинишлар хавфи туфайли аҳоли эвакуация қилинмоқда.
Аввалроқ АҚШ Геология хизмати Непал билан чегарадаги Тибет мухтор районида ҳудудида 7,1 магнитудали зилзила юз бергани ҳақида хабар берган эди. Унинг эпимаркази 80 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Шигадзе шаҳридан 163 километр жануби-ғарбда жойлашган бўлиб, манба 10 километр чуқурликда бўлган, деб хабар беради tass.ru.