Тибетдаги зилзила қурбонлари сони 53 нафарга етди

    Хитойнинг жануби-ғарбидаги Тибет мухтор районида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 53 нафарга, жароҳатланганлар сони 62 нафарга етди.

    Бу ҳақда “Синьхуа” сешанба куни ХХРнинг Тибет мухтор районидаги зилзиладан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича оператив штабга таяниб хабар берди.

    “7 январь куни соат 12.30 ҳолатига кўра, Шигадзе шаҳар округининг Тингри уездида содир бўлган зилзила оқибатида 53 киши ҳалок бўлди, 62 киши жароҳат олди”, дейилади штаб хабарида.

    Сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 9.05 да 6,8 магнитудали зилзила Тибет мухтор туманининг Шигадзе округидаги Тингри уездида содир бўлган, зилзила манбаи 10 километр чуқурликда бўлган. Зилзиладан кейин сейсмологлар 49 бор ер силкинишини қайд этишди, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates