Шу муносабабат билан уюшманинг Халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлими бошлиғи Рустам Мусурмонов ҳамда “Ёшлик” журнали бош муҳаррири Нурилла Чориев иштирокида 25 нафар ёш қозоқ шоирларининг жами 100 та шеъри ўзбек тилига таржима қилиниб чоп этилди.
Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасидаги учрашувлар доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига қозоғистонлик ёш ижодкорлар делегацияси келди.
25 декабрь куни қозоғистонлик ёш ижодкорлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида муносиб кутиб олинди.
26 декабрь куни меҳмонлар “Янги Ўзбекистон” боғи ва Адиблар хиёбони, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тарихи музейи билан танишди.
Куннинг иккинчи ярмида Ёзувчилар уюшмасида делегация вакиллари, уюшма аъзолари ва бир гуруҳ ёш ижодкорлар иштирокида Адабиёт" нашриётида чоп этилган “100 шеър” тўплами тақдимоти ўтказилди.
Тақдимотда Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, Қозоғистондаги “Адабиёт олами” марказининг “Ёш қалам” уюшмаси раҳбари Муратхан Шоқан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Қалдибек Сейданов, уюшма аъзоси Фахриддин Ҳайит, Ўзбекистондаги Қозоқ миллий маданий маркази раиси Серикбай Усенов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Таржима кенгаши раиси Зуҳриддин Исомиддинов сўзга чиқди.
Тадбирда ўзбек-қозоқ адабий алоқаларининг аҳамияти, икки миллатнинг ёш ижодкорлари ва “100 шеър” тўпламининг аҳамияти хусусида сўз борди.
Икки қардош халқлар вакиллари Сирожиддин Саййид бошчилигида бир-бирларига эсдалик совғаларини топширдилар. Маданий ҳамкорлик муносабатлари янада кенгайиши таъкидланди ва янги режалар келишиб олинди.
Унда ёш шоирларнинг шеърлари тингланди. Мушоира кўнгилларни хушнуд этди. Янги тўплам адабиёт ихлосмандларига улашилди.
Учрашувлар 27 декабрь куни якунланади.