Юртимизда III Халқаро Нақшбандия туризм фестивали ўтказилади

    Туризм 23 феврал 2023 1378

    Жорий йил 22–28 февраль кунлари Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида «III Халқаро Нақшбандия туризм фестивали» бўлиб ўтади.

    Тадбирда Малайзия, Индонезия, Туркия, Ҳиндистон, Буюк Британия, Янги Зеландия, Австралия ва АҚШ каби давлатлардан турли соҳа мутахассислари иштирок этади. Хусусан, 18 та давлатдан 100 дан ортиқ жаҳонга машҳур олимлар, дин уламолари, фан ва жамоат арбоблари ҳамда туризм соҳа вакиллари иштикор этади.

    Фестиваль давомида бир қатор қадамжолар зиёрат қилинади. Хусусан, фестиваль иштирокчилари Самарқанддаги «Имом Бухорий» мажмуаси ва «Имом Бухорий» халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюради.

    Бундан ташқари, Самарқандда «Имом ал-Мотуридий» қадамжоси ҳамда «Регистон» мажмуасини ҳам зиёрат қилиш кўзда тутилган.

    Шунингдек, тадбир доирасида «Шоҳи Зинда» ва «Хоъжа Аҳрор Валий» зиёратгоҳлари, «Гўри Амир» мажмуаси, «Рухабод» масжиди, «Бибихоним» масжиди ва «Сиёб» бозорига ҳам ташриф кщзда тутилган.

    Таъкидлаш жоизки, Бухорода фестиваль давомида «Лаби ҳовуз», «Мир Араб» мадрасаси, «Арк» мажмуаси, «Боло ҳовуз», «Сайфиддин Бохарзий», «Хожа Ҳафз Кабир» қадамжолари, «Баҳоуддин Нақшбанд» мажмуаси ва бошқа масканлар ҳам зиёрат этилади. Тадбир доирасида Баҳоуддин Нақшбанднинг илмий меросига бағишлаб «Нақшбандия ўгитлари» конференцияси ташкил этилади.

    Ўз навбатида Тошкентда «Ҳазрати Имом» мажмуаси, Ислом цивилизация маркази ҳамда бошқа қадамжоларга ташриф буюриш режалаштирилган, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    Қайд этиш жоизки, бу каби тадбирлар юртимизда зиёрат туризми ривожига катта ҳисса қўшиши, Ўзбекистонга зиёрат мақсадида келаётган туристлар сонини ошириши шубҳасиз.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates