2026 йилгача аграр ва озиқ-овқат соҳасига ҳар йили 1 млрд доллар инвестиция жалб қилинади

    Бу ҳақда пойтахтимизда “Барқарор ривожланиш мақсадлари: озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув таъминоти” мавзусидаги халқаро конференцияда қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов айтиб ўтди.

    “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусидаги Халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасидаги тадбирлар ана шундай долзарб мавзуларга бағишланаётгани билан омма эътиборини тортмоқда.

    Вазири мамлакатимиз барқарор ривожланишида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларининг ўрин тутиши ҳақида тўхталиб, тизимдаги янгиланишлар ҳақида фикр юритди. Унинг қайд этишича, соҳа бошқарувида давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни оширишда халқаро ташкилот ва молия институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилинмоқда.

    Тадбиркорлар лойиҳалари учун ХМИлардан 2,5 млрд доллар инвестиция жалб қилиниб, жами 1,3 млрд долларли, шундан мева-сабзавотчиликда 1,1 млрд доллар, чорвачиликда 270 млн доллар ва бошқа йўналишларда 11,9 млн доллар қийматидаги 4 мингта лойиҳа ишга тушди.

    2026 йилгача аграр ва озиқ-овқат соҳасига ҳар йили 1 млрд доллар инвестиция жалб қилинади.

    Пахта ва ғаллада тўлиқ бозор механизмига ўтилди, нархлар эркинлашиб, жаҳон ва минтақавий бозорларга мослашди.

    Фермер ва деҳқонларга ер ажратишда маҳаллий ҳокимликлар иштироки бекор қилиниб, шаффоф онлайн тизимга ўтилди.

    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси тўққизта банддан иборат бўлиб, биринчи банд аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Бу глобал аҳамиятга эга муҳим вазифа. Ушбу вазифани бажариш учун кейинги йилларда, ердан самарали фойдаланиш ва экин турларини диверсификация қилиш мақсадларидан келиб чиқиб, кўплаб ўзгаришларга эришилди. Айтиб ўтиш керакки, ғалла ва пахта майдонларини қисқартириш эвазига мева-сабзавотларни экиш кўпайди.

    Кейинги масала — бу кооперациялар тизими. Кичик деҳқон хўжаликларини кооперация орқали йирик тадбиркорлик субектларига айлантириш, харажатларини камайтириш ва даромадини кўпайтириш ҳамда молиялаштириш учун янги имкониятларни яратиш устида ҳам ишлар олиб борилмоқда.

    Сувдан оқилона фойдаланиш, нафақат молиявий, балки билим инвестицияларини киритиш масалалари доимий эътиборда. Қарийб 1,4 млн гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қилинди, 4,5 млрд м3 сув иқтисод қилинди, 350 млрд сўм субсидия берилди.

    Келгуси 5 йилда яна 500 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилади, 2 млн га сув тежовчи технология жорий қилинади.

    Ирригация ва мелиорация ҳолати ёмонлашуви натижасида фойдаланишдан чиққан 1,1 млн гектар ерларни оборотга киритиш Консепцияси қабул қилинди.

    Ўтган даврда оборотдан чиққан, лалми, яйлов ерлардан қарийб 580 минг гектари фойдаланишга киритилди. Ўзлашган ерларда 280 минг аҳоли бандлиги таъминланди ва қўшимча 3,7 млн тонна маҳсулот етиштирилди.

    Қишлоқ хўжалиги ерларининг чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарга 25 йилга ижарага берилиши белгиланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates