Бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда

    Олий Мажлис Сенатининг эллик олтинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама этилди.

    Амалдаги қонун ҳужжатларини янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган ушбу Қонун янгиланган Конституцияда мустаҳкамланган тамойилларни амалга оширишга қаратилган бир қатор муҳим тузатишларни ўз ичига олганлиги қайд этилди.

    Хусусан, 26 та қонун ҳужжатларининг, шу жумладан 6 та кодекс ва 20 та қонун нормалари янгиланган Конституциянинг 19-моддасида белгиланган «Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун олдида тенгдирлар» деган қоидага мувофиқлаштирилади.

    Шунингдек, мазкур Қонун орқали «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонун оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги ва мустақиллиги ҳамда қонунга мувофиқ иш олиб бориши ҳақидаги норма билан тўлдирилади.

    Яна муҳим ўзгаришлардан бири Меҳнат кодекси ва «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонунга қариндошининг судланганлигига қараб ишга қабул қилишни рад этиш каби камситишларнинг олдини олиш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиляпти.

    Сенаторлар томонидан ушбу Қонун фуқаролар ҳимоясининг ҳуқуқий кафолатларини янада мустаҳкамлашга, уларнинг ҳуқуқларини амалга оширишда, шу жумладан ишга қабул қилишда тенг имкониятларни таъминлашга, шунингдек, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлиги кафолатларини кучайтиришга хизмат қилиши таъкидланди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates