Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида қуёш электр станцияси ишга туширилди

    Энергетика 26 июл 2023 1772

    Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш мақсадида қуёш батареяларини ўрнатишда давом этяпти.

    Заводда янги барпо этилган автотураргоҳда қуввати 600 кВт бўлган қуёш электр станцияси қурилди.

    Жорий йил бошидан июнь ойига қадар бўлган даврда 1 500 та қуёш панели ишга туширилди. Ушбу панеллар ойига тахминан 200 000 кВт электр энергияси ишлаб чиқаради.

    Йил якунигача яна 600 дона қуёш батареясини ўрнатиш режалаштирилган. Бу эса деярли 3 000 кВт/соат қўшимча электр энергиясини ишлаб чиқаришга ёрдам беради.

    Қуёш энергияси ҳисобига завод маъмурий биноларининг бир қисми электр энергияси билан таъминланади.

    Бундан ташқари, биноларни иссиқ сув билан таъминлаш учун қуёш сув иситгичлари ҳам ўрнатиляпти, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    Шубҳасиз, энергия тежовчи технологияларнинг жорий этилиши нафақат экологик, балки заводнинг иқтисодий самарадорлигини ҳам оширади.

    Маълумот ўрнида: 2022 йилда завод объектларига умумий қуввати 85 кВт бўлган 170 та қуёш панели ўрнатилган эди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates