Буюк Британиядаги парламент сайловида Лейбористлар партияси ғалаба қозонди

    Буюк Британияда Лейбористлар партияси парламент сайловларида ғалаба қозониб, Жамоалар палатасида (парламент қуйи палатаси) 650 ўриндан 326 тасини қўлга киритди.

    Овозларни санаш Москва вақти билан соат 9:00 гача давом этади. 2010 йилдан бери ҳукмронлик қилаётган Консерваторлар партияси бор-йўғи 71 ўринга эга.

    Лейбористлар партияси етакчиси Кир Стармер тез орада мамлакатни яхши томонга ўзгартиришга ваъда берди.

    Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Лейбористлар партияси етакчисини ғалаба билан табриклади.

    Энди Сунак ўз лавозимини тарк этади, қиролликда янги ҳукумат тузилади, деб хабар беради gazeta.ru.