Ушбу тиббий кўрик Ўзбекистон ХДП туман ташкилоти депутатлик гуруҳи ташаббуси билан ҳудуддаги аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш, касалликларни эрта босқичда аниқлаб, соғломлаштириш ишларини олиб бориш ва юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилди.
Терапевт, кардиолог, ЛОР, дерматолог, гинеколог, УЗИ, стоматолог, педиатр каби мутахассислар томонидан 70 нафардан зиёд аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 15 нафар фуқарога бепул дори-дармон тарқатилди. Касаллик аниқланган 2 кишига стационар, 10 нафарига амбулатор шароитда даволанишлари учун тавсия берилди.